15:41 | 01.06.24

                       

Қорақалпоғистонда ҳеч қандай имтиҳонларсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Қорақалпоғистонда ҳеч қандай имтиҳонларсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди. У 8,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Прокуратура Департаменти ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларини фош этди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хўжайли тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.B.” МЧЖ инструктори Б.А. фуқаро Ф.Т.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳон синовларисиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 8,8 миллион  сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўзатов тумани, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.А. ва Ж.К. фуқаро Т.Ш.нинг ишончига кириб, уни 700 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб беришларини айтиб, 600 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: