13:11 | 29.02.24

                       

Қорақалпоғистонда сифатсиз бензин сотган 7 та «заправка»га чора кўрилди

Қорақалпоғистонда сифатсиз бензин сотган 7 та «заправка»га чора кўрилди. Таъкидланишича, Аи-92 бензинининг таркибидаги октан 92,0 бўлиши керак, лекин шохобчалардан олинган намуна ёнилғи маҳсулотларида 90 га ҳам етмаган.

Қорақалпоғистонда сифатсиз бензин сотган 7 та «заправка»га чора кўрилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Маълум бўлишича, «Rafs» СИЧК, «Ruxshona Hamid» МЧЖ, «Suvinshoatgazqurilish» ХК, «Imkon-Hamkor» ХК, «Ruslan» ФХ, «To‘rtko‘lli Bunyod Oil» МЧЖ ҳамда «Gulnora Gaz Servis» МЧЖларга қарашли АЁҚШларда ўрганишлар ўтказилди.

Ушбу ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бензин маҳсулотлари харид қилиниб, белгиланган тартибда тегишли лабораторияларга тақдим этилди. Лаборатория таҳлиллари 7 та хизмат кўрсатувчи шохобчанинг бензин маҳсулотларини сифатсизлиги бўйича ўз хулосасини берган.

Мазкур хулосага кўра, ёнилғи қуйиш шохобчаларидан намуна олинган АИ-92 бензиннинг таркибидаги Октаннинг норматив ҳужжат талабига кўра 92,0 бўлиши кераклиги, лекин текшириш натижасида ушбу кўрсаткич шохобчалардан олинган намуна ёқилғи маҳсулотларида 90 га ҳам етмаганлиги аниқланган.

Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда АЁҚШлар томонидан 2023 йил АИ-92 маркали сифатсиз жами 26 минг литрдан зиёд автобензин сотилганлиги, бунинг натижасида истеъмолчиларга жами 277 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Ўтказилган текшириш натижалари бўйича Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан юқорида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг тегишли моддаси талаби бузилиши ҳолатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қарор, кўрсатмалар берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: