16:13 | 05.03.24

                       

Қўшработда фермер хўжалиги раҳбарининг хабардорлигисиз ерни 75,9 млн сўмга сотаётган фуқаро ушланди

Қўшработда фермер хўжалиги раҳбарининг хабардорлигисиз ерни 75,9 млн сўмга сотаётган фуқаро ушланди. Текширув давомида гумондор шахс томонидан 15 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Қўшработ туманида фермер хўжалигининг лалми ер майдонини сотган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Ф.Қ. ва бошқалар тумандаги «Ш.б.» фермер хўжалиги раҳбарининг хабардорлигисиз 5 нафар фуқарога ушбу фермер хўжалигининг лалми ер майдонини сотишга келишиб, уларнинг жами 75,9 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Текширув давомида Ф.Қ. томонидан 15 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: