16:13 | 05.02.24

                       

Қозоғистон ҳукумати тарқатиб юборилди

Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат бош вазири лавозимини вақтинчалик бошқаришни Роман Склярга топширди.

Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон ҳукуматини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Мамлакат бош вазири лавозимини вақтинчалик бошқариш Роман Склярга топширилди. Собиқ бош вазир Алихан Смаилов ушбу лавозимда 2 йилдан зиёдроқ ишлади.

Қайд этилишича, Қозоғистон ҳукумати аъзолари ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этади. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

Маълумот учун, 7 феврал куни ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади. Сенат мажлиси чоғида парламент юқори палатаси спикери Маулен Ашимбаев ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши 7 феврал куни ўтказилишини маълум қилган.

Аввалроқ президент Қосим-Жўмарт Тўқаев йил бошида эълон қилинган интервьюсида ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилишини айтганди. У центябрдаги мурожаатномасида янги иқтисодий моделга ўтиш вазифаси қўйилганини таъкидлаган. Стратегик мақсад 2029 йилга келиб ЙИМни икки баробарга оширишдир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: