9:13 | 02.03.24

                       

Қозоғистон–Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктининг ўтказиш қобилияти 3 баробар кўпайтирилади

Қозоғистон–Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктининг ўтказиш қобилияти 3 баробар оширилади. Бу пунктларни реконструкция қилиш ҳисобига амалга ошиши кутилмоқда.

Назорат-ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги ўтказувчанликни уч баробарга оширади. Бу ҳақда Қозоғистон ва Ўзбекистон божхона ва чегара хизматлари вакилларидан тузилган махсус ишчи гуруҳининг жойлардан ташқари йиғилишида маълум бўлди, деб хабар берди Казинформ мухбири.

Навбатдаги йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари «Жибек жоли–Ғишткўприк» ва «Қапланбек–Навоий» божхона постларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди.

«Икки давлат президентлари топшириғига биноан «Жибек жоли – Ғишткўприк», «Қапланбек – Навоий» каби йирик назорат-ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу мақсадда махсус ишчи гуруҳ тузилиб, ҳар уч ойда жойларда учрашувлар ўтказиб, лойиҳаларнинг бориши билан танишиб боради. Ҳозирда реконструкция ишлари олиб борилаётган «Қапланбек-Навоий» назорат-ўтказиш пункти жорий йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. 

Ўзбекистон июнда, Қозоғистон эса августда тугатиши керак. Бу пунктлар ишга туширилса, бу ердан ўтадиган юк ташиш ҳажми 3 баробар ортади», — дейди Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг стратегик режалаштириш ва божхона тартиб-таомилларини оптималлаштириш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Алламжонов.

Унинг қўшимча қилишича, «Қапланбек» назорат-ўтказиш пункти асосан юк ташиш учун мўлжалланган, бироқ жисмоний шахслар ҳам қабул қилинади. Бундан ташқари, Ўзбекистон томони жорий йилда Қозоғистоннинг «Жибек жоли» пости билан бирлаштирилган «Ғишткўприк» назорат-ўтказиш пунктида таъмирлаш ишларини якунлаш ниятида.

«‘Ғишткўприкʼ назорат-ўтказиш пункти реконструкцияси 2023 йилнинг ёзида бошланган эди. Уни жорий йилнинг август ойида якунлаш режалаштирилган. Ушбу божхона пости кунига 30 минггача йўловчи ва 1 мингтагача автомобилни қабул қилиш имкониятига эга. Модернизация натижасида у кунига 50 минг киши ва 3 мингга яқин автомашинани қабул қилади», — деди Фарҳод Алламжонов.

«Ғишткўприк» пунктининг модернизайия қилиниши 12 та енгил автомобиль ва 9 та автобусни бир вақтнинг ўзида божхона кўригидан ўтказиш имконини беради. Қозоғистон томони, «Жибек жоли» назорат-ўтказиш пунктини реконструкция қилиш 2025 йилга мўлжалланган.

Унинг қўшимча қилишича, Қозоғистон томони ҳозирда «Қазиғурт», «Атамекен», «Қапланбек» божхона постларини таъмирламоқда. Ҳар учала назорат-ўтказиш пункти ҳам жорий йилда қайтадан ишга туширилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: