12:39 | 03.06.24

                       

Қозоғистон Ўзбекистонга 4,2 тонна помидорни қайтариб юборди

Қозоғистон Ўзбекистонга 4,2 тонна помидорни қайтариб юборди. Бунга хавфли вирус сабаб бўлган.

Қозоғистон 30 тоннага яқин помидор касаллангани сабабли уларни экспорт қилувчи мамлакатларга, жумладан, 4,2 тоннасини Ўзбекистонга қайтарди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилда Туркистон вилоятида жойлашган фитосанитария назорати постлари орқали 1075 та автомашинада 15 637 802 тонна помидор маҳсулоти олиб кирилган. Фитосанитария талаблари бузилгани (фитосанитария сертификати, ёрлиғи йўқлиги) туфайли 29,522 тонна помидор экспорт қилувчи давлатларга қайтарилган.

Маҳсулотларнинг яширин касалланганини аниқлаш мақсадида бошқа давлатлардан олиб келинган помидор, бақлажон, ширин қалампирнинг ҳар бир партияси тегишли карантин фитосанитар экспертизасидан ўтказилган, натижада «помидор жигарранг бужмайиши вируси» аниқланган.

Маҳсулотлар касаллангани сабабли 56,1 тонна помидор Туркманистонга, 4,2 тонна помидор эса Ўзбекистонга қайтарилган. Шунингдек, 2024 йил бошидан буён фитосанитария талабларига жавоб бермайдиган, импорт қилинган 497 минг 624 тонна импорт назорати остидаги маҳсулотлар фитосанитария назорати пунктларига қайтарилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: