10:11 | 05.03.24

                       

Қозоғистон Ўзбекистонга буғдой етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказмоқда

Ўзбекистон, Хитой Халқ Республикаси, Озарбайжон, Эрон ва бошқа давлатларга Қозоғистондан навсиз буғдой етказиб бериш бўйича музокаралар давом этмоқда.

Айни пайтда «Озиқ-овқат корпорацияси» МК” АЖ Ўзбекистон, ХХР, Озарбайжон, Эрон ва бошқа мамлакатлардан келган харидорлар билан навсиз буғдой сотиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда «Казинформ» хабар берди.

Маълум бўлишича, Марказий Осиё давлатлари (Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон) ва Афғонистон анъанавий равишда Қозоғистондан буғдой импорт қилувчи давлатлар ҳисобланади. Шу билан бирга, 2022/2023 маркетинг йилида сўнгги ўн йилдаги дон эквивалентидаги рекорд даражада — 10 миллион тонна буғдой ва ун экспорт қилинди. 

Жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари – 5,8 миллион тонна (Ўзбекистон – 4,3 миллион тонна, Тожикистон – 1,1 миллион тонна, Туркманистон – 0,4 миллион тонна), Афғонистонга – 2,6 миллион тонна, ХХР – 369 минг тонна, Озарбайжонга – 277,1 минг тонна, Эронга – 1717,7 минг тонна ва бошқа мамлакатларга 642 минг тонна экспорт қилинган.

Қайд этилишича, ўтган йил ёғингарчилик кам бўлгани учун деҳқонлар учун жуда қийин бўлди. Бу омиллар жорий йилнинг экспорт салоҳиятига таъсир қилмайди. Шу билан бирга, 2024 йил 24 февраль ҳолатига маркетинг мавсуми бошидан (2023/24) дон эквивалентида буғдой ва ун экспорти ҳажми ўтган йил даражасида сақланиб қолди, экспорт ҳажми қарийб 6 млн тоннани ташкил этади. 

Жумладан, Марказий Осиё мамлакатларига – 3,6 млн тонна (Ўзбекистон – 2,4 млн тонна, Тожикистон – 0,8 млн тонна, Туркманистон – 0,3 млн тонна), Афғонистонга – 1,2 млн тонна, ХХР – 481,1 минг тонна, Эронга – 34,9 минг тоннани ташкил этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: