0:00 | 07.04.24
Шавкат Мирзиёев таклифи билан 5 апрель куни Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистонга келди. Эътиборингизга бир кунлик ташриф доирасида кун тартибида бўлган масалаларни ҳавола этамиз.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 апрель куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. «Bugun.uz» ташриф доирасида кун тартибида бўлган масалаларни эътиборингизга ҳавола этади.
Дастлаб Ўзбекистон раҳбари бошчилигида Урганч халқаро аэропортида меҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Сўнг икки мамлакат етакчилари йилига 4,2 миллион квадрат метр гилам ишлаб чиқарадиган «Хива гиламлари» комбинатига борди.
2020 йилда ташкил этилган қиймати 24 миллион долларлик ушбу корхона маҳсулотларини АҚШ, Хитой, Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилади.
Гиламлар фабрикасидаги саёҳатдан кейин икки томонлама расмий учрашув ўтказилди. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳар томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама марказида бўлди.
Президентлар ўзаро муносабатлардан ташқари Минтақавий аҳамиятга молик масалаларни ҳам кўриб чиқди. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши шулар жумласидан.
Расмий мулоқотдан кейин давлат раҳбарлари Хиванинг Ичан-қалъа мажмуаси ва Нуриллабой саройини зиёрат қилди.
Ичан-қалъа ва Нуриллабой саройи ташрифнинг сўнгги манзили бўлди. Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: