12:45 | 01.02.24

                       

Қозоғистонда 26 та автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

Вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бор-йўқлигига аниқлик киритилди.

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 31 февраль куни 26 та автотранспорт воситалари ўртасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.

Маълум бўлишича, Жуалин тумани, Нурликент қишлоғи яқинидаги «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» автомобиль йўлининг 567 километрида 26 та автотранспорт тўқнашиб кетган.

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консуллиги маълумотига кўра, ушбу бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Вазият Бош консуллик назорати остида. Бош консуллик ходимлари йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга етиб борган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: