10:11 | 01.02.24

                       

Қозоғистонда «чигиртка эпидемияси»нинг энг юқори чўққиси кутилмоқда

Ҳукумат ҳашаротларга қарши курашиш учун 3,9 млрд тенге ажратади

Қозоғистонда ҳашаротларга қарши курашиш учун ҳукумат захирасидан 3,9 миллиард тенге ажратилади. Бу ҳақда «Орда.кз» хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йил чигиртка тарқалиши 11 йиллик тциклининг энг юқори нуқтаси прогноз қилинмоқда. Ҳозирги тахминга кўра, бу 2,5 миллион гектарни ташкил этади, бу 2023 йилга нисбатан қарийб бир миллион гектарга кўп.

«Шу муносабат билан, бутун прогноз қилинган ҳудудда чигирткаларга қарши кимёвий ишлов бериш, уларнинг оммавий ривожланиши ва тарқалиши, яйловларга зарар етказилиши, экинларнинг нобуд бўлишининг олдини олиш учун захирадан 3,9 миллиард тенге ажратилади», дейди Вазирлар Маҳкамаси.

Аввалроқ, 2022 йилда Қашқадарё вилоятида ҳам далаларни чигиртка босгани ҳақида хабар тарқалганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: