13:58 | 30.01.24
Жабрланганлардан бирининг танаси 80 фоизга куйиб кетгани билдирилмоқда.
Бугун, 30 январ куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида икки қаватли уйда газ баллони портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, беш киши жабрланди. Жабранганлар орасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Бу ҳақда мамлакатнинг Қозоғистондаги элчихонаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган уйда жами 46 киши яшаган. Портлаш юз берган пайтда 35 киши бино ичида бўлган. Қутқарувчилар вайроналар остидан ҳалок бўлган икки кишининг жасадини олиб чиққан. Шунингдек, беш киши тан жароҳати олган (уч нафари болалар).
Жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам бўлиб, уларнинг орасида оғир аҳволда касалхонага ётқизилганлар ҳам бор. 1989 йилда туғилган Х.Р. танасининг 80 фоиз куйиши ва 1987 йил туғилган Н.Ҳ. танасининг 35 фоизи куйиши, бош жароҳати, ёпиқ орқа мия синиши жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
«Элчихона бу масалани назоратга олган ва Қарағанда вилояти полицияси ва Фавқулодда вазиятлар бўлимлари билан алоқада», дейилган хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: