13:30 | 09.06.24

                       

Қозоғистонда ўзбекистонликлар машинасида ёнғин содир бўлди

Қозоғистонда ўзбекистонликлар машинасида ёнғин содир бўлди. Ёнғин бир соат ичида тўлиқ ўчирилган.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси матбуот хизмати Қозоғистонда ўзбекистонлик фуқаролар билан содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Хабар берилишича, 8 июнь куни соат 11:45 да Атирау вилояти, Макат тумани ҳудудидан ўтувчи «Атирау-Актобе» республика аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 31-километрида Россия-Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган Lada Largus русумли автомашинада ёнғин содир бўлган. Соат 12:50 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Автомобиль ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Ёнғин оқибатида Lada Largus машинаси ҳайдовчиси жарохат олмаган, қолган 2 та йўловчи ҳар хил даражадаги куйиш жароҳати билан Атирау вилоят касалхонасига ётқизилган. Ҳайдовчи, жароҳат олганларнинг шахсларига аниқлик киритилган ва улар билан доимий алоқа ўрнатилган.

Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: