19:21 | 06.06.24

                       

Қозоғистондаги ва у ерга кетаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

⚡️Қозоғистондаги ва у ерга кетаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди.

Ташқи меҳнат миграцияси Қозоғистонга кетаётган ва ушбу давлатда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилди.

Унга кўра, 3 июнь кунидан бошлаб Қозоғистоннинг барча ҳудудларида миграция соҳасида ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида «Нелегал-2024» рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу рейд тадбирлари давомида Қозоғистон ҳудудида қонуний бўлиб туриш ва қонуний меҳнат миграцияси тартибини бузган чет эл фуқароларига нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Қонунбузилиш ҳолатлари Олмаота, Остона, Чимкент шаҳарлари ва Манғистов вилоятида кўп учрамоқда. Шу муносабат билан, ушбу давлатга бораётган ва бўлиб турган юртдошлардан миграция қоидаларига риоя қилиш сўралади.

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида 30 кун муддатгача бўлиб туриши мумкин, аммо ушбу давр мобайнида меҳнат фаолиятини амалга ошириши тақиқланади. Бундан ташқари, ишлаш учун ушбу давлатга борган шахсдан дарҳол ишлаш учун ва вақтинча яшаш учун рухсатнома олиш талаб этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: