14:25 | 24.01.24

                       

Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида ходимлар Бухоро буғуларини суратга олди

Биосфера резерватида учрайдиган ҳайвонларнинг 38 тури Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида ходимлар томонидан Бухоро буғулари суратга олинган.

Фото: Экология вазирлиги
Фото: Экология вазирлиги

Маълумот учун, биосфера резерватида 36 тур сут эмизувчилар, 246 тур қушлар, 29 тур судралиб юрувчилар, 2 тур сувда ва қуруқликда яшовчилар ва 43 тур балиқлар учраши қайд этилган. Мазкур турлардан 38 тур ҳайвон Ўзбекистон Қизил Китобига, 18 тур Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига киритилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: