12:35 | 29.01.24

                       

Қурилишда тузиладиган барча шартномалар 1 июлдан бошлаб рақамлаштирилади

Бунда қурилишни коррупциядан холи соҳага айлантириш мақсад қилинган.

Қурилишни коррупциядан холи соҳага айлантириш мақсадида 1 июлдан қурилишда тузиладиган барча шартномалар рақамлаштирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган 2024 йилда уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

  • Қурилишда пудратчи ташкилотлар бажарган қурилиш ишлари фақат солиқ органига тақдим этилган электрон ҳисоб-фактурадан келиб чиқиб молиялаштирилади;
  • объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилиб, далолатномалар «Шаффоф қурилиш» орқали тасдиқланади;
  • 10 миллиард сўмдан ортиқ лойиҳалар бўйича субпудратчиларни фақат ва фақат «Шаффоф қурилиш» тизими орқали танлаш тартиби йўлга қўйилади. Ушбу тартиб халқаро молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади;
  • ишлаб чиқарувчи ҳам, қурувчи ҳам, назорат қилувчи ҳам қаерда қайси қурилиш материали қанча пул туришини онлайн кузатиб борадиган тизим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимларида қурилиш ва коммунал хўжалигига жавоб берадиган бир нафар ўринбосар бўлишига қарор қилингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: