16:20 | 28.11.23

                       

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси ишдан олинди

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қўмита раиси Шахрух Шарахметовни йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги танқид остига олиб, раисни лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берганди.

Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Шарахметов Шахрух Шатурғунович лавозимидан озод этилди. Унинг ишдан олинишига бошқа ишга ўтиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Шахрух Шарахметов 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини тугатган.

У турли йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Президент администрацияси Ижро этувчи аппарати, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилотларда фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Шорахметовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берганди. Рақобат қўмитаси фаолияти бўйича йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги танқид остига олинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: