9:06 | 29.05.23 2439

Ражаб Тоййиб Эрдўғон президентлик сайловларида ғалаба қозонди

Таҳлилчилар бу сайловни Эрдўғон учун энг қийини бўлганини таъкидлади

Жорий йилнинг 28 май куни Туркия республикасида президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Туркиядаги сайловларда ғолиб 2 турда аниқланди.

Мухолифат партияларнинг коаллациясидан кўрсатилган номзод Камол Қиличдарўғлу ва ҳукмрон партия номзоди Ражаб Тоййиб Эрдўғон демократик сайловларда баҳслашди. «TRT Haber» нашрининг хабар беришича, амалдаги президент Эрдўғон катта бўлмаган фарқ билан ғалаба қозонди.

Туркия сайловлари дунё миқёсида йилнинг энг муҳим воқелиги сифатида қаралган эди. Бу сайловлар нафақат Туркий дунё, балки, Евроиттифоқ ва Россия учун ҳам аҳамиятли эди. 14 май куни бўлиб ўтган 1 тур сайловлари вақтида мухолифат вакили Камол Қиличдарўғлу ўзига хос баёнот билан чиқди. Унинг таькидлашича, Россия ҳукумати Туркия сайловларига аралашган ва Муҳаррем Инженинг интим тасвирлари акс этган видеоларни тармоққа жойлаган. Қиличдарўғлу бу тасвирларни deep fake дея бахолаган ва Россия ҳукуматидан сайловларга аралашмасликни сўраган.

1 тур натижалари ғолибни аниқлай олмагач, 2 тур сайловлари 2 ҳафтадан сўнг этиб белгиланди. Демократик муҳитда бўлиб ўтаётган сайловлар шуниси билан қизиқ бўлдики, рақиблар тармоқларда бир-бирлари билан нафақат сиёсий, шахсий масалаларда ҳам бахслашдилар. Эрдўғон мухолифатни ахлоқсизлик тарғиботида айблаган бўлса, рақиби уни монтажчи дея атади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу сайловлар амалдаги президент учун энг қийини бўлиши, катта мегаполислардаги нисбатан ёш қатлам мухолифатни ёқлаши, катта ёшлилар эса аксинча, амалдаги президент тарафдорлари эканлиги айтилди. Куни кеча, сайлов қутиларини очиш вақтида қайд этилган натижалар бу фикрларни маьлум даражада тасдиқлади. Эрдўғон Истанбул ва Измирда мағлубиятга учраб овозларни йўқотгани билан бошқа ҳудудларда устунликка эришди. Жумладан, пойтахт Анқара Эрдўғон учун муҳим аҳамият касб этган шахарлардан бири бўлди.

Умумий сайлов натижалари амалдаги президент фойдасига қайд этилиб, Эрдўғон 2028 йилгача давлат раҳбарлигида қолиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, президент Мирзиёев 1 тур вақтида турк халқига мурожаат қилиб, турклардан амалдаги президентга овоз беришни сўраганди.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 27
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 382
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1940
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2691
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 620
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 845