8:38 | 11.12.23

                       

Республика бўйлаб қор, ёмғир ёғади

Шунингдек, 11 декабр куни ҳаво ҳарорати -5 даражагача совиб, йўлларда яхмалак пайдо бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қор, ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат +1…+3 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво ўзгариб туради,баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат 0…-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоийда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор, ёмғир ёғиб, туман тушади. Ҳарорат +1…+6 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида эса 0…+5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор, ёмғир ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак пайдо бўлади. Ҳарорат 0…+5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор, ёмғир ёғиб, туман тушади. Ҳарорат +8…+13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор, ёмғир ёғади, туман тушади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат 0…-5 даража совуқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: