13:57 | 23.12.23

                       

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов Президент администрациясига ишга олинди

У режиссёр сифатида «Исломхўжа», «Илҳақ» каби тарихий филмларни суратга олган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига мувофиқ Аҳмедов Жaҳонгир Одилхўжаевич Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди.

Аҳмедов тайинловга қадар Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти доценти ҳамда «Эзгу-филм» киностудияси бош режиссёри лавозимларида ишлаб келган. Режиссёр сифатида «Исломхўжа», «Илҳақ» каби тарихий филмларни суратга олган.

Маълумот учун, Жаҳонгир Аҳмедов 1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институтида бакалавриат ва магистратура даражасини режиссёрлик йўналиши бўйича тамомлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: