10:00 | 13.04.23

                       

Roodell Ўзбекистон бўйлаб дилерлик марказларини кенгайтиради

Компания яқин келажакда нечта расмий дилерлик марказилари пайдо бўлишини эълон қилди

Kia ва Chery автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори Roodell компанияси дилерлик тармоғини кенгайтириш ҳақидаги режалари билан ўртоқлашиб, мамлакат бозорида нечта дилерлик маркази фаол ишлаётгани ва яқин келажакда нечта расмий дилерлик марказилари пайдо бўлишини эълон қилди.

Roodell Ўзбекистон автомобил бозорида 2014 йилдан бери фаолият юритиб келади. Ўз фаолиятини Lada брендининг Ўзбекистондаги импортёр-дистрибютори сифатида бошлаган, кейинчалик портфолиосига Renault ва Kia каби жаҳон брендлари қўшилган. Roodell нафақат юқори сифатли автомобилларни тақдим этади, балки ўз мижозларига хизмат кўрсатишни яхшилаш учун илғор технологиялардан ҳам фойдаланади. Компания мижозлар билан ўзаро алоқаларни яхшилашга, автомобил буюртма қилиш, йиғиш ва кейинчалик харидорларга топшириш босқичларини кузатиб боришга кўмаклашувчи юқори технологик дастгоҳларни ўз дилерлик марказларида муваффақиятли жорий этиб келмоқда.

2021 йил март ойидан бошлаб компания фақатгина импорт қилувчи сифатида фаолият юритиб қолмай, балки ADM Jizzakh заводида Kia, Lada ва Renault автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлади.

Ҳозирги кунда Kia автомобилсозлик саноатининг етакчиларидан биридир, Chery эса ўзини ишончли ва юқори технологик ишлаб чиқарувчи сифатида кўрсата олди. Ушбу маркадаги автомобиллар, албатта, қулайлик ва стилнинг тимсолидир, бундан ташқари, улар инновация, самарадорлик ва барқарорликни ўзида мужассамлаштиради.

Заводнинг ишлаб чиқариш қувватининг оширилиши ҳисобига Ўзбекистон бозорига етказиб берилаётган автомобиллар сони салмоқли даражада ортиб бормоқда. Бундан ташқари, ҳар бир дилерлик марказида мижозларга энг мос машинани танлашда кўмаклашувчи, шунингдек, хариднинг барча босқичларида ахборий қўллаб-қувватловни таъминловчи профессионал маслаҳатчилар мавжуд. Roodell мижозлари дилерлик марказларида сифатли ва тезкор хизматларга, шу жумладан, ҳар қандай мураккабликдаги таъмирлаш бўйича билимларга эга бўлиши мумкин. Шунингдек, компания Kia ва Chery маркали автомобиллар учун турли хил эҳтиёт қисмлари ва аксессуарларни ҳам таклиф этади.

Бугунги кунда Kia’нинг расмий автосалонлари Деновда, Андижонда ва иккитаси Тошкентда мавжуд. 2023 йил охиригача яна 6 та дилерлик марказини очиш режалаштирилган бўлиб, 2024 йил охирига келиб эса Ўзбекистон бўйлаб расмий дилерларнинг сони яна 4 тага кўпаяди. Шуни таъкидлаш жоизки, Kia автомобиллари учун 5 йилга ёки 150 000 километрга кафолат мавжуд.

Kia’нинг расмий дилерлик марказига мурожаат қилиб, сиз мавжуд бўлган ҳар қандай моделни кредит асосида ва тўғридан-тўғри жойида харид қилишингиз мумкин. Ҳамкор банклар дастлабки тўловсиз 5 йилгача бўлган кредит асосида харидни расмийлаштиришда ёрдам беради. Шу билан бирга, сиз 10 фоиз дастлабки тўловни амалга оширишда даромадингиз ҳақидаги маълумотномасиз кредитни қўлга киритишингиз ҳам мумкин.

Chery брендининг Тошкентда 2 та, Андижонда, Деновда, Самарқандда, Наманганда ва Фарғонада автосалонлари очилган. Chery’нинг Tiggo 8 Pro Max модели учун 7 йил ёки 200 000 километргача, қолган моделлар учун эса 5 йил ёки 150 000 километргача кафолат берилади.

Roodell компаниясининг дилерлик марказлари сифатли автомобил излаётганлар ва юқори малакали хизматни қадрлайдиганлар учун ишончли ҳамкордир.

Телефон: +998 (99) 207-35-35

ADM Jizzakh заводи ҳақида тўлиқ маълумот: roodell.uz/adm-jizzakh/

Kia ҳақида тўлиқ маълумот Telegram’да:@kiauzbekistanbot

Chery ҳақида тўлиқ маълумот Telegram’да: @cheryuzbekistanbot

Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: