18:13 | 13.01.24

                       

Россия авиакомпанияларидан бири Россия-Ўзбекистон ўртасида доимий қатновларни қайта тиклади

Компания мамлакатдаги энг йирик бешта авиаташувчилардан бири ҳисобланади.

Россиянинг Ural Airlines авиакомпанияси Россия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам қатновларни тикламоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Маълум қилинишича, компаниянинг биринчи йўловчи рейси бугун, 13 январ кунига мўлжалланган. Авиакомпания Airbus A320 вa Airbus A321 каби самолётлар билан бешта йўналишда парвозларни амалга оширишни режалаштирган:

  • Екатеринбург — Самарқанд — Екатеринбург йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
  • Москва — Наманган — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — душанба ва шанба кунларига мўлжалланган.
  • Москва — Тошкент — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳар куни амалга оширилади.
  • Москва — Қарши — Москва йўналиши бўйича самолётлар ҳафтада уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвоз қилади.
  • Самара — Урганч — Самара йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади.

Маълумот учун, Ural Airlines авиакомпаниясининг бош қароргоҳи Екатеринбургда жойлашган. Авиакомпания Россиядаги энг йирик бешта авиаташувчилардан бири ҳисобланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: