14:50 | 15.11.23 654

Россия Давлат Думаси вице-спикери ўзбекистонлик мигрантларни мамлакатда ишлашини таъқиқлашни таклиф қилди

Пётр Толстой рус тили давлат мақомига эга бўлмаган мамлакатлардан келган муҳожирлар хизмат кўрсатиш соҳасида ишламаслиги кераклигини айтди.

14 ноябр куни ҳудудлар палатасида рус тилини сақлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатига бағишланган парламент эшитувларида Россия Давлат Думаси раиси ўринбосари Пётр Толстой рус тилини билмайдиган мамлакат фуқаролари учун Россияда ишлаш имкониятини чеклаш кераклигини айтиб ўтган.

Фото: Telegram

У рус тилисиз мамлакатнинг мавжудлигидан маъно йўқлигини таъкидлаган ва бугунги кунда, рус тилини ривожлантириш билан боғлиқ вазият «ҳалокатли ва бу бизнинг умумий масъулиятимиз», – дея қўшимча қилган.

Толстой давлат тили рус тили бўлмаган республикаларида рус тилини ўқитиш масаласини кўтарган. Унинг таъкидлашича, муҳожирлар рус тилини шу ерда ўрганишмоқчи, аммо улар инглиз тилидан фойдаланмоқда. Шунингдек, бу орқали улар  рус тилини ўз миллий тиллари билан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилаётганини айтган.

Толстой Россия томони аниқ қонунчилик қарорлари билан вазиятга таъсир қилиши мумкинлигига ишонч билдирган.

«Масалан, рус тили давлат тили бўлмаган республикадан келган мамлакатлар фуқаролари жамоат жойларида ҳайдовчи, сотувчи, курер бўлиб ишламаслигини белгилаб қўйиш керак. Бундай чора-тадбирлар вазиятни аста-секин тузатади»,- деди у.

Вице-спикер Россияда кўпчилик бошқа давлат фуқароларига мактабларни очиб бериш ва барчани мамлакатга ишга таклиф қилишни маълум вазиятларда қўлланилиши керак бўлган чеклов дея ҳисоблаган.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 450
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 789
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1140
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 888
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 484
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 963