14:48 | 24.05.24

                       

Россия компанияси ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқчи

Россия компанияси ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқчи. Иш берувчи айрим ходимларни ўрта-махсус ва олий таълим малакалари бўйича ўқитади.

Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимизни ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди, деб хабар берди Дунё.

«Мазкур ташкилотнинг хорижий ишчилар билан ишлаш тажрибаси, ташкилий тарзда бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини жалб қилиш масаласи бўйича фикр алмашилди. Россия томони жалб этилган ишчилар расмий тарзда ёлланиши, уларнинг овқат ва яшаш харажатлари қопланиши, тиббий кўрикдан ўтиш ва ойлик маошлар ҳақида батафсил айтиб ўтди», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, иш берувчи томонидан ташаббусли ходимларни ўрта-махсус ва олий таълим малакалари бўйича ўқитиш имкониятлари мавжудлиги билдирилди. Ҳозирги кунда ташкилотда қўшимча 70 нафар ишчига талаб борлиги ва ушбу ўринларга Ўзбекистон фуқароларини жалб этиш мумкинлиги маълум қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: