19:41 | 25.05.24

                       

Россияда беш нафар ўзбекистонлик ЙТҲга учради

Россияда беш нафар ўзбекистонлик ЙТҲга учради. Улар орасида болалар ҳам бор.

Россияда 25 май куни юз берган ЙТҲда беш нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди, улардан икки нафари вояга етмаган бола. Бу ҳақда «Вслух» хабар берди.

Таъкидланишича, ҳодиса Тюмен вилоятида содир бўлган. Беш нафар Ўзбекистон фуқароси Сургутдан Россия чегараси томон кетаётган бўлган, бироқ Киа ҳайдовчиси ариқга тушиб кетиб, ағдарилиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи белгиланган тезликдан ошиб кетган ва бошқарувни йўқотган. Ҳодиса оқибатида 28 ёшли ҳайдовчи, 30 ёшли йўловчи, 32 ёшли йўловчи ҳамда 3 ва 5 ёшли икки бола жабрланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: