11:33 | 30.05.24
Россияда болаларга жинсий алоқа тасвирланган расм ва видеолар юборган ўзбекистонлик эркак қамалди. Жабрланувчилардан икки нафари ўғил бола.
Болаларга жинсий алоқа тасвирланган интим фотосуратлар ва видеоларни юборган эркак 14 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинди. Бу ҳақда Удмуртия судлари матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вояга етмаганларга нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этганлик бўйича ҳукм вилоятнинг Игринский туманида чиқарилган. Тўрт нафар жабрланувчидан иккитаси (қиз бола) шу ерда яшайди. Таъкидланишича яна икки жабрланувчи (ўғил бола) Иркутск ва Оренбург вилоятларида яшаган. Маҳкумнинг ўзи Москва вилояти ҳудудида бўлганида жиноят содир этган.
Судда аниқланишича, 29 ёшли, муқаддам судланмаган Ўзбекистон фуқароси «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида ўсмирлар билан ёзишмаларга киришиб, уларга жинсий аъзолар, жинсий алоқалар акс этган сурат ва видеоларни юбориб, улар билан интим мавзуларда суҳбатлашган. Шунингдек, у видеоалоқадан фойдаланиб, жабрланувчиларга жинсий аъзоларини кўрсатган.
Судланувчи ўз жиноятларини тан олмаган. У Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 132- ва 135-моддаси билан айбдор деб топилиб, 14 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: