16:10 | 19.10.23

                       

Россияда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Вояга етмаган фуқаро Россия қонунчилигини бузган ҳолда ушбу давлатда бўлган.

Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консуллиги кўмагида қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик О.К. Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасидан ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Dunyo» ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Ural Airlines

2023 йил 10 октябр куни Владивостокдаги «Парус надежды» махсус социаллаштириш маркази ходимлари бош консулликка мурожаат қилиб, 2006 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси О.К. қонуний вакилларсиз, Россия қонунчилигига зид тарзда ушбу мамлакатнинг Приморский ўлкасида бўлиб тургани ва шу ерда сақланаётгани ҳақида хабар берган.

Шундан сўнг, 13 октябр куни ўзбекистонлик дипломатлар марказ раҳбари билан ўтказилган музокаралар натижасида вояга етмаган О.К. тоғаси ҳамроҳлигида Қирғизистонга, кейин чегара пости орқали Андижон вилоятига ўтказилиб, ота-онасининг ҳузурига етказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олингани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: