16:45 | 05.06.24
Россияда Ўзбекистон фуқароси ИИВ идорасининг патент бериш бўлимини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди.
Санкт-Петербургда Ички ишлар вазирлиги идорасининг патент бериш бўлимини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда «Комсомолская правда» хабар берди.
Маълум қилинишича, 3 июнь куни навбатчилик бўлимига бир киши Моисеенко кўчасидаги давлат идорасини портлатмоқчи бўлганлиги ҳақида хабар берилган. Етиб келгач, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бино ва унинг атрофини кўздан кечиришган ва ҳеч қандай хавфли нарса топилмаган.
Кейинчалик маълум бўлишича, ёлғон қўнғироқ 2 май куни Россияга ишга жойлашиш мақсадида келган 35 ёшли ишсиз Ўзбекистон фуқароси томонидан қилинган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эркакни қўлга олишган. Унга нисбатан террорчилик акти ҳақида ёлғон хабар бериш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: