20:53 | 19.01.24
Болалар омбудсмани расмий маълумот берди.
ОАВларда тахминан бир яшар гўдакни аёл шафқатсизларча ураётгани, яна бир лавҳада эса ана шу болани аёл билан эркак ерга кўмаётгани тасвирланган видео тарқалди. Болалар омбудсмани расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, тегишли идораларнинг тезкор ҳамкорлигида ҳолат ўрганилиб, видеотасвирдаги маълумот асосида аёлнинг шахси идентификация қилинган. Аниқланишича, ушбу шахс Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи 1995 йилда туғилган А.Г. бўлиб, 2016 йилдан бери Россиянинг Новосибирск шаҳрида турмуш ўртоғи Б.И. билан яшаб келади. Шунингдек, видеотасвирдаги гўдак А.Г. ва Б.И.нинг 2019 йилда туғилган фарзанди Р.Х. эканлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тегишли сўровига асосан, Бош консулхона ҳамда Новосибирск вилояти ИИВ ходимлари билан ўзаро тезкор маълумотлар алмашиниши натижасида, бугун, 19 январ куни Б.И ва А.Г. лар Бердянск шаҳрида қўлга олиниб, процессуал тартибда ҳибсга олинган.
Россия Федерацияси Тергов Қўмитасининг Новосибирск шаҳри тергов бошқармаси томонидан А.Г. ва Б.И. га нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 117-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Мазкур жиноят иши юритуви доирасида Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган Р.Х. манфаатларини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Россия Федерацияси тергов қўмитаси билан ҳуқуқий ҳамкорлик чораларини давом эттирмоқда. Бу борада қўшимча равишда маълумот берилади», — дейилган хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: