9:18 | 21.02.24

                       

Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Санкт-Петербург ва Туласида қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги вакиллари ҳудудлардаги турли корхоналарда бўлиб, иш берувчилар ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Москва шаҳридаги «ПЭК», «Дедовский текстиль», Туладаги «Мерос Групп» корхоналарида ишлаётган ўзбекистонликлар ҳамда уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди.

Меҳнат мигрантлари билан учрашувда Ўзбекистонда миграция соҳасида қабул қилинаётган янги қарор ва қонунчилик нормалари, чет элда меҳнат қилиш учун яратилаётган шароит ва қулайликлар тўғрисида маълумотлар берилди. Уларнинг яшаш ва иш шароитлари ўрганилди.

Шу билан бирга, Санкт-Петербург ҳамда Тулада қийин аҳволда қолган ватандошлар Москва – Тошкент, Санкт-Петербург – Фарғона йўналишларидаги авиарейслар орқали ватанга қайтарилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: