16:24 | 20.12.23

                       

Россияда Ўзбекистон фуқароси теракт режалаштирганликда гумонланиб, қўлга олинди

У портлашни ҳукумат биноси яқинида амалга оширмоқчи бўлган.

Bugun.uz маълумотларига кўра, Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари 21 ёшли автомобил ювиш корхонаси ходими Ж.Ўткировни қўлга олган. У Ставропол ўлкаси ҳукумат биноси яқинида теракт амалга оширмоқчи бўлган.

Унга нисбатан 18 декабр куни террор хуружига тайёргарлик кўриш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ж.Ўткировнинг уйидан вайрон қилувчи элементларга эга иккита қўлбола портловчи мослама ҳам топилган. Разведка идоралари уни ИШИД аъзоси деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда теракт уюштирган ўзбекистонлик Сайфулло Сойипов умрбод озодликдан маҳрум қилинганди. У 8 кишининг ўлимида айбдор деб топилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: