15:09 | 02.11.23 727

Россияда ўзбекистонлик 26 ёшли йигит комага тушиб қолди

У қурилиш майдончасининг ертўласига тушиб кетган.

Свердловск вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар беришича, воқеа Екатеринбургнинг Краснолеся кўчасида содир бўлган.

Фото: Свердловск вилояти прокуратураси матбуот хизмати

1 ноябр куни соат 11:00 лар атрофида Академичискийдаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик 26 ёшли ишчи йигит биринчи қаватдан ертўлага тушиб кетган ва жиддий жароҳат олган.

Фото: Свердловск вилояти прокуратураси матбуот хизмати

У касалхонага бош суяги ва бўйин умртқа поғонасининг синиши ташхиси билан ётқизилган. Ҳозирда жабрланувчи комага тушиб қолган.

Екатеринбург полицияси маълумот беришича, йигит Grant Stroy компаниясида шартнома асосида ишлаган. Уй қурилиши билан Soyuz қурилиш компанияси шуғулланади. Улар айни вақтда вазиятни ўрганаётганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот орган ходимлари қирилиш майдончасида хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилинганлигини текширишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россияда ўзбекистонлик йигит пиёдани уриб юборгани хабар қилинганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 936
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 860
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 531
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 444
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1148
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 941