17:44 | 09.01.24
Унинг акаси Ички ишлар бошқармасига қидирув чораларини кўришни сўраб мурожаат қилган.
Bugun.uz маълумотларига кўра, шу йилнинг 6 январ куни Ички ишлар бошқармасига 36 ёшли Ўзбекистонда туғилган фуқаро Шавкат Хамаевдан ариза келиб тушган.
У «Строй Альянс» МЧЖда қурувчи сифатида ишловчи укаси 33 ёшли Жонимқул Ғофуровни қидириш чораларини кўришни сўраб мурожаат қилган. У укаси ўтган йилнинг 14 ноябрида ишлаш учун келгани ва баъзида уни ётоқхонада кўриб турганини билдирган.
«Уни охирги марта 3 январь куни ётоқхонада кўргандим, кейин у дўконга борган, ўшандан бери дарак йўқ», дейди Шавкат Хамаев.
Масъул полиция бошлиғи бошчилигидаги гуруҳ йўқолгани айтилаётган фуқаронинг хонасини кўздан кечириб, суратга олиш ишларини олиб борган. Хонада Жонимқул Ғофуровнинг шахсий буюмлари борлиги ва ҳеч нарса олиб қўйилмагани аниқланган.
Мазкур факт бўйича белгиланган тартибда текшириш ишлари тайинланиб, ҳолат Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи зиммасига юклатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: