16:51 | 16.12.23

                       

Россияда ўзбекистонлик қиз «Цефтриаксон» билан даволаниши оқибатида вафот этди

Антибиотик билан даволанган бир ёшли қизнинг вафот этиши бўйича жиноят иши очилган.

Россиянинг Красноярск шаҳридаги тиббиёт муассасасида бир ёшли қизнинг ўлим ҳолати кузатилди. 16 ноябр куни она боласида шамоллаш ва йўтал аломатлари борлигини сезиб, уни «Цефтриаксон» дори воситаси билан даволамоқчи бўлган. Аммо 18 ноябр куни қизчанинг аҳволи кескин ёмонлашган ва касалхонага ётқизилган.

Касалхонада олиб борилган муолажаларга қарамай, бола 26 ноябр куни вафот этган. Болага бундай кучли дори шифокор томонидан ёзиб берилмагани, ота-онанинг ўзлари қизини шу йўл билан даволамоқчи бўлишгани маълум бўлган.

Қизнинг ўлими юзасидан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган (эҳтиётсизлик оқибатида кимнингдир ўлимига сабаб бўлиш) жиноят асосида жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядаги гимназияда мактаб ўқувчиси отишма содир этиши оқибатида 14 ёшли ўзбекистонлик қиз ҳалок бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: