14:53 | 16.11.23

                       

Россияда ўзбекистонлик йигит майдалагичга тушиб кетди

24 ёшли йигит заводда қоғоз чиқиндиларини майдалаш билан шуғулланган.

13 ноябр куни Москвада Ўзбекистон фуқароси бўлган 24 ёшли йигит қоғоз майдалагич қурилмасига тушиб кетган.

Фото: Telegram

Маълумотларга кўра, воқеа электромеханика заводи омборларидан бирида содир бўлган.

Йигит заводда қоғоз чиқиндисини майдалаш билан шуғулланган. У хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасдан, майдалагичга жуда яқин келиб, иш бошлаган. Оқибатда йигитни майдалагич тортиб кетган ва йигит воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Шунингдек, улар омборхонада бошқа қоидабузарликлар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Россияда ўзбекистонлик эркак қотиллик изларини яшириш мақсадида ватандошини ўлдиришга урингани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: