10:04 | 23.11.23

                       

Россияда ўзбекистонликлар оммавий жанжал кўтарганига изоҳ берилди — видео

Bugun.uz улар 35 нафар бўлгани ҳақда хабар берганди.

Россиянинг Свиблово туманидаги ўзбекистонлик мигрантлар иштирокидаги оммавий муштлашув бўйича батафсил маълумот берилди. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар беришича ҳодиса 2023 йилнинг 16 ноябр куни Москва шаҳрининг Свиблово туманида жойлашган «Afi tower» кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35-40 нафар фуқаро иштирокида юз берган.

Муштлашув ошхонага кириш учун навбатда турган ишчилар ва умумий навбатни четлаб ўтиб, ошхонага киришга уринганлар ўртасидаги оғзаки жанжал оқибатида юз берган.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 213-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иш қўзғатилиб, фуқароларнинг 6 нафари жиноий, 3 нафари мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш шаклида маъмурий, бошқалари ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмагани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, Свиблово туманида юз берган мазкур ҳодиса оқибатида икки киши оғир жароҳатлангани айтилган эди. Шунингдек, муштлашувда қатнашган ўзбекистонликлардан ташқари бир нафар туркиялик ва бир нафар россиялик ҳам ҳибсга олинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: