20:39 | 05.06.24

                       

Россиядан Самарқандга келган самолётлар белгиланган жойга қўна олмади

Россиядан Самарқандга келган самолётлар белгиланган жойга қўна олмади. Бунга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.

Россиядан Самарқандга келаётган самолётлар ноқулай об-ҳаво сабабли Тошкент аэропортига қўнди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 5 июль куни Россиядан келаётган самолётлар Самарқандга ноқулай об-ҳаво сабабли қўна олмаган. Самолётлар қўниш жараёнида, Самарқандда ноқулай об-ҳаво ва момақалдироқ кузатилган. Шу сабабли, Санкт-Петербург-Самарқанд рейсини амалга оширган «Qanot Sharq» авиакомпаниясининг UK32031 йўловчи рейси Тошкент аэропортига қўнди.

Бундан ташқари, «UTair» авиакомпаниясининг Москва-Самарқанд UT-809 йўловчи рейси Бухородаги муқобил аэродромга қўнди.

Иккала ҳолатда ҳам самолёт экипажи кутилаётган момақалдироқ туфайли бошқа аэродромга йўналтирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: