11:33 | 06.06.24

                       

Россиядан Сурияга ўтиб кетган андижонлик террорчи қидирувга берилди

Туркиядан Сурияга ўтиб кетган андижонлик террорчи қидирувга берилди. 1990 йилда туғилган эркак 2020 йилдан бери террористик ташкилот аъзоси ҳисобланади (фото, видео)

Россияга ишлашга бориб, террорчилик ташкилотига қўшилиб қолган андижонлик эркакка қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ўрмонов Фахриддин Камолиддинович 1990 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. У 2019 йилда Россияга мавсумий ишлаш учун бориб, у ерда террористик ташкилотларнинг таъсирига тушган. У яширин жамоатларда иштирок этган. 2020 йилда Туркиядан Сурияга ўтиб, бу жойдаги «Имом Бухорий катибаси» халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилган. У ерда Ўрмонов Фахриддин жанговор тайёргарликдан ўтган.

Ҳозирда ушбу террористик ташкилот таркибида жанговор ҳаракатларда иштирок этиб келаётганлиги ҳақида тезкор маълумотлар олинган.

Ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлар натижасида Ўрмонов Фахриддин Жиноят кодексининг 244-моддаси прим 1-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш)  билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: