7:39 | 14.05.24

                       

«Россияга ишлашга келадиганлар рус тилини билиши шарт» — Россия думаси

«Россияга ишлашга келадиганлар рус тилини билиши шарт» — Россия думаси. Энди Россияга кирмоқчи бўлган мигрантлар рус тилидан имтиҳон топширади.

Вячеслав Володин Россияга келганлар рус тилини билиши кераклигини таькидлади. Бу давлатга ишлашга ва яшашга бормоқчи бўлганлар умумий имтиҳон топшириши ҳақида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Вячеслав Володин Россияга дўст бўлган давлатлар билан ишлаш ва у ерда фуқароларга рус тилини ўргатиш учун шарт-шароитларни яратиб бериш кераклигини таъкидлади.

«Россияга ишлаш келадиганлар рус тилини билиб, урф-одатларимизни, маданиятимизни ҳурмат қилган ҳолда келиши биз учун муҳим. Бизнинг умумий тарихимиз бор, менимча, буни ҳеч ким унутмаган», — деди Володин.

Россияда яшаш, ишлаш ва вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олмоқчи бўлган хорижликлар аввало чет тили сифатида рус тили, Россия тарихи ва Россия қонунчилиги ҳақида имтиҳон топшириши керак.

Давлат Думаси, «Кўп муаммолар ишлашга келганлар рус тилини билмаслигидан юзага келади. Биз бу муоммонинг олдини олишимиз керак», — деди.

Россиянинг 12 та университети ва Москва ҳукуматининг битта ташкилоти чет элликлардан имтиҳон қабул қилади. Яқин вақтгача университетлар билан шартнома тузган тижорат сайтлари мигрантларнинг билимини синовдан ўтказиши мумкин эди. Бироқ апрель ойи охирида тест синовларини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган барча 12 та университет ўз тижорат ҳамкорлари билан шартномаларини бекор қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: