16:53 | 07.06.24

                       

Россиядан Сурияга ўтиб кетган ўзбекистонлик террорчи қидирувга берилди

Россияга ишлашга бориб, Сурияга ўтиб кетган ўзбекистонлик террорчи қидирувга берилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Суриядаги террористик ташкилотга қўшилган яна бир Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Хасанов Нозим Нўмонович бўлиб, лақаби Зубайр. «Таҳвид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси.

Нозим Хасанов 2013 йил ёз ойларида ишлаш мақсадида Россияга кетган. Экстремистик оқим аъзолари бўлган Абдуллоҳ Зуфар ва Содиқ Самарқандийнинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган диний маърузаларини интернет орқали эшитиб, Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсатга нисбатан ғаразли қарашлари пайдо бўлган.

2014 йилда у Туркияга кетган. 2016 йил баҳор ойларида эса айланма йўллар орқали Сурияга ўтиб, Таҳвид ва жиҳод катибаси халқаро террорчилик ташкилот сафларига қўшилган. Мазкур ташкилот сафларида ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, ҳукумат қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган. Ҳозирда Нозим суриялик турмуш ўртоғи ва 5 нафар фарзанди билан Идлиб шаҳрида яшаб келаётгани аниқланди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қиқирув эълион қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: