13:56 | 16.11.23
54,2 фоиз кўрсаткич билан Ўзбекистон юқори ўринни эгаллаган.
Евроосиё тараққиёт банки Ўрта Осиё суғорма деҳқончиликни ривожлантириш учун ўз имкониятларини амалда тугатганини маълум қилган.
Қайд этилишича, 2020 йилда Ўрта Осиё мамлакатлари сувнинг 70 фоизини суғориш учун ишлатган. Бу йилига 100,4 км/куб сув ишлатилганини кўрсатади.
Мамлакатлар суғориш учун қанча сув ишлатгани фоизларда кўрсатилган:
Шунингдек, мутахассислар сув ресурсларига юқори босим бўлаётгани ва ҳудудда суғориш сувининг камайганлигини таъкидлаган.
Хабарга кўра, сувни ўлчаш сертификатланмаган асбоблар орқали эски усуллар билан бажариб келинмоқда.
Бундан ташқари, ирригация инфратузилмасининг ўртача ёши 50 га, йирик магистрал каналларники эса ундан-да катта эканлиги қайд этилган.
Аввалроқ, Марказий Осиё давлатлари Қозоғистонга 2024 йил 1 апрелгача 11 километр/кубдан ортиқ сув бериши хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: