19:58 | 14.11.23
Президент ёрдамчиси 500 дан зиёд чет эллик ўқитувчилар билан тил ўргатиш бўйича «йўл харитаси» тузиб чиқилганини ҳам маълум қилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бугун, 14 ноябр куни ўтказилган «Таълимга сармоя — келажакка сармоя» мавзусида бўлиб ўтган тадбирда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этиб нутқ сўзлади.
«Илмли, ўзига ишонган, муносиб авлодни тарбиялашни мақсад қилган эканмиз, биз иккита нарса: она тилимизга муҳаббат ва хорижий тилларни пухта ўрганишимиз керак. Чет тилини билиш – дунё сарҳадлари, глобал ахборот эшикларини очиш, янги билимларни эгаллаш калитидир» деган Мирзиёева.
Президент ёрдамчиси 500 дан зиёд чет эллик ўқитувчилар билан тил ўргатиш бўйича «йўл харитаси» тузиб чиқилганини ҳам таъкидлаган.
«Бугун хорижий мамлакатлардан таклиф этилган педагоглар билан учрашиб, ҳамкорлик бўйича йўл харитасини ишлаб чиқдик. Бу инглиз, немис, француз ва бошқа тилларни ўргатувчи беш юздан зиёд малакали ўқитувчилар демакдир. Болаларимиз энг яхши устозлардан сабоқ олиш, ўқитувчиларимиз зарур маҳорат дарсларида ўз билимини ошириш имконига эга бўладилар, мамлакатимизда эса ҳеч қандай чегара билмайдиган билимли авлод етишиб чиқади» дея айтган у.
Мирзиёева ёшлар таълимига сармоя – янада яхшироқ келажак учун сармоя эканлигини ҳам эслатиб ўтган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: