21:49 | 22.05.24

                       

Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашди. Учрашувда хотин-қизлар ҳуқуқи ва сўз эркинлиги бўйича музокаралар олиб борилган.

Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби ўринбосари бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида ёзди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 22 май куни Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Америка томони хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ ва сўз эркинлигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролик жамияти ҳамда ННТ фаолияти самарадорлигини ошириш борасида Ўзбекистонда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Аввалроқ, Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди. Мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқалар, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари батафсил муҳокама қилинди, шунингдек, инглиз тилини ўқитиш дастурларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: