15:12 | 06.04.23 924

Саида Мирзиёева Сенат томонидан аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун қабул қилинганига муносабат билдирди

Унинг ёзишича, бу ўзгаришлар учун ҳаракатлар жуда узоқ вақтдан бери давом этмоқда ҳамда бу қийин ва узоқ йўлнинг ҳали бошланиши

Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.

Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева Сенат томонидан аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун қабул қилинганига муносабат билдирди.

«Бугун Сенат болалар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Кураш ҳамма учун жуда қийин кечди.

Президент имзолагач, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилаётган ушбу ўзгартиришлар кучга кирса, биз ниҳоят тажовузкорларни жавобгарликка тортиш орқали аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қила оламиз.

Эндиликда вояга етмаган шахс билан алоқа жамоат хавфи бўлмаган жиноятлар тоифасидан оғир жиноят қаторига ўтди», — деди Мирзиёева.

Саида Мирзиёеванинг ёзишича, вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилган ва қамоқдан қутулиб қолмоқчи бўлганлар учун бўшлиқлар ёпилади.

«Энди бу қилмиш узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. Бу эса давлат ҳар қандай зўравонликка қарши қатъий курашаётгани ҳақида жиноятчиларга яққол ишора!

Қонун билан боғлиқ жараёнларга алоқадор бўлган ва бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Бу ўзгаришлар учун ҳаракатлар жуда узоқ вақтдан бери давом этмоқда ҳамда бу қийин ва узоқ йўлнинг ҳали бошланиши.

Биз ижтимоий меъёрларни, жамият сифатида ўзимизни ўзгартирамиз. Давлатнинг ижтимоий хавфсизлигини таъминлаш учун ҳаммасиз энг заиф қатламларни ҳимоя қилишимиз шарт», дейилади муносабатда.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 207
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1893
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2635
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 604
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 829
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 760