12:45 | 21.02.24

                       

Сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш мумкин бўлади

Президент имзолаган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш мумкин бўлади.

Президент имзолаган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри судга шикоят қилишига доир чекловлар бекор қилинди ҳамда судга шикоят қилиш имкониятлари кенгайтирилди.

Шунингдек «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга киритилган ўзгартиришга кўра, тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва ОАВларда бу ҳақда эълон бериш талаби бекор қилинди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: