18:54 | 06.12.23

                       

Самарқандда 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди – фото

Вилоят ҳудудида ҳам «Долзарб 40 кунлик» профилактик «тозалаш» ишлари давом этмоқда.

Самарқанд вилоятида ҳам республиканинг бошқа вилоятлари сингари «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинмоқда.

Вилоят ИИБнинг махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида, вилоятда 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Уларнинг олти нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинган.


Ушбу рейд тадбирлари давомида, бу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар кастет, бита ва бошқалар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.


Ҳозирда махсус-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинганди. Кейин эса унинг қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди. Фарғонадаги махсус тадбирларда эса 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди. Шунингдек, «Салимбойвачча» ҳам қўлга олиниб, унга нисбатан терговга қадар текширув бошланди.  Сўнг эса «Салимбойвачча»нинг ушлангани расман тасдиқланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: