11:34 | 05.12.23

                       

Самарқандда 580 млн сўмлик табиий газга зарар етказилди — видео

Хусусий корхона раҳбари газдан фойдаланиш қоидаларини бузиб, оҳак ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланди.

Самарқанд вилоятининг  Пахтачи туманидаги хусусий корхона раҳбари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўрсатилган зарур ҳужжатларни расмийлаштирмагани аниқланди.

Корхона раҳбари қарор талабларига зид равишда, техник шартда кўрсатилган лойиҳадан ташқари ўзбошимчалик билан  газ қувури ўтказиб, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузган ва оҳак ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

«Ўзэнергоинспекция»нинг вилоят бўлими томонидан берилган хулосага кўра, корхона 387 минг 245 метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги оқибатида давлатга 580 миллион сўмлик зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: