22:43 | 23.11.23

                       

Самарқандда мансабдорлар дарахт кесди

Улар давлат бюджетига 772 млн сўмдан кўп зарар етказган.

Шу йилнинг 19 ноябр куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида ноқонуний дарахт кесганлар аниқланган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти экология бошқармаси

Аниқланишича, туманнинг бир нечта мансабдорлари Дахбед маҳалласи ҳудудида жойлашган «Дахбед мўл ҳосил ва Фазилов Собир боғи» фермер хўжалиги яқинидан ўтувчи маҳаллий суғориш ариғи ёқасида яшил белбоғ (иҳота) шаклида экилган қарийб 50-55 ёшлардаги 23 туп ёнғоқ дарахтларини кесишган. Оқибатда, ушбу мансабдор шахслар давлат бюджетига 772 миллион 300 минг сўм зарар келтирганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда далилий ашёлар ва тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дарахт ва буталарни ноқонуний кесганлар учун жазо кучайтирилиши айтилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: