20:00 | 10.10.23 1102

Самарқандда фуқароларнинг пулларини ўмарган МИБ ходимлари қамалди

Bugun.uz'даги мавжуд маълумотларга кўра, улар 140 миллион сўмни «еб юборишган».

Шу йилнинг 4 октябр куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судида фуқароларнинг пулларини ўмарган МИБ ходимларига суд ҳукми ўқилди.

Унга кўра, Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармасининг ҳужжатларни ижро этиш бўлими  инспектори A.Нодиров 3 нафар фуқаро- Н.Камолов, M.Kамолов, O.Дониёроваларга ундириб берилиши керак бўлган жами 140 миллион сўмдан ортиқ суммани аслида A.Сардоров исмли бошқа бировнинг номида бўлган картани жабрланувчилардан бири (Н. Камолов)нинг номида деб кўрсатган ва МИБ Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси лавозимида ишлаб келган П.Умаров билан тил бириктириб, сохта ҳужжат тайёрлаган ҳамда ушбу пулларни ўзлаштириб юборган.

Ушбу ҳолат юзасидан бўлиб ўтган биринчи инстанция судида судланувчи фуқаро A.Нодиров 1 йил муддатга Мажбурий ижро бюроси тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, унга нисбатан 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Судланувчи фуқаро П.Умаров эса Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинган.

Маълумот учун, судланувчиларнинг апелляция судида ҳукмдан норози бўлиб киритган шикоятлари инобатга олинмаган.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 250
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1910
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2643
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 609
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 833
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 770