17:05 | 25.10.23 822

Самарқандда Халқаро туризм академияси очилди

Унинг асосий мақсади туризм соҳасида таълим сифатини ошириш ва инсон капиталини ривожлантиришдан иборат.

Шу йилнинг 16-20 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси бўлиб ўтганди.

Фото: Туризм қўмитаси матбуот хизмати

Сессиянинг якунида UNWTO Халқаро туризм академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм қўмитаси матбуот хизмати

Вазирликка кўра, академия очилишидан асосий мақсад туризм саноати ва иқтисодиёт соҳасини ривожлантиришга хизмат қиладиган малакали кадрлар синфини шакллантиришдан иборатдир.

Фото: Туризм қўмитаси матбуот хизмати
Фото: Туризм қўмитаси матбуот хизмати

«Самарқанд бир вақтлар Ипак йўлидаги илғор таълим ва илм-фан маркази бўлган. Янги Ўзбекистонда биз тарих ва анъаналаримизни қадрлаймиз, сифатли таълимга алоҳида эътибор қаратамиз, турли соҳаларда янги авлод олимлари, ёш етакчиларни тайёрламоқдамиз. 2018 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети очилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Халқаро туризм академияси очилди. Унинг асосий мақсади туризм соҳасида таълим сифатини ошириш ва инсон капиталини ривожлантиришдан иборат» деган экология вазири Азиз Абдуҳакимов.

Бош котиб Зураб Пололикашвили эса туризмни ривожлантиришда таълимнинг аҳамияти юқори эканлигини айтган.

Фото: Туризм қўмитаси матбуот хизмати

«Академияни очиш ташаббуси илгари сурилганидан 9 ой ўтиб, очилишда қатнашаётганимдан хурсандман. Дастлаб бунга ишонолмадим. Чунки, Бош Ассамблея бошланишига оз вақт қолганди. Аммо Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлаши ва Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг саъй-ҳаракатлари бугун ташкилотга аъзо мамлакатлар туризм вазирлари иштирок этаётган академиянинг очилишини ўтказиш имконини берди. Бу жараёнда қатнашганимдан мамнунман. Бу нафақат UNWTO ва Самарқанд учун, балки умуман туризм учун ҳам муҳим қадамдир» деган Пололикашвили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвилига фаолиятини давом эттириш учун 3-марта қайта сайланиш ҳуқуқи берилганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 394
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 757
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1102
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 866
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 464
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 952