21:59 | 23.11.23

                       

Самарқандда мактаб девори қулаб тушди

Оқибатда, девор битта ўқувчини босиб қолган.

Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳридаги 5-сонли мактабда мактаб девори қулаб тушиши оқибатида ўқувчилардан бири девор остида қолганлиги ҳақда хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Фото: Bugun.uz

Айтилишича, ушбу мактаб Open Budget танловида ғолиб бўлиб, 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ютиб олган. Ўрганишлар давомида мактаб ҳудудида қурилиш ишларини бошлаган қурувчи томонидан хавфсизлик чоралари кўрилмаганлиги аниқланган ва вилоят Қурилиш бошқармасига ҳолат юзасидан хат чиқарилган.

Шунингдек, қурувчидан ўз вақтида хавфсизлик чораларини кўришни талаб қилмаганлиги учун саломатлигини тиклаш таътилда бўлган мактаб директорига қонун доирасида чоралар кўрилиши айтилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: